Кириш Регистрация
27/07 20:00 Андижон 2-0 Бухоро
27/07 20:00 ОКМК 2-1 Машъал
27/07 20:00 Локомотив 3-1 Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Диас яна «Ювентус»нинг манфаатлари доирасида пайдо бўлди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Браим Диас «Ювентус» футболчисига айланиши мумкин. Бу ҳақда Goal портали хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, Туриннинг «Ювентус» клуби 26 ёшли футболчи атрофидаги вазиятни синчковлик билан кузатиб бормоқда ва уни ҳужум чизиғини кучайтириш учун устувор вариант сифатида кўриб чиқмоқда.

«Реал»нинг трансфер бозоридаги фаоллиги фонида бу ўтиш эҳтимоли ортиши мумкин. Маълумки, мадридликлар «РБ Лейпциг» вингери Ян Диоманде бўйича музокаралар олиб бормоқда. Агар ушбу трансфер амалга ошса, «қаймоқранглилар»нинг ҳужум чизиғида рақобат кучаяди, бу эса Браим Диаснинг келажагига таъсир қилиши мумкин.

Футболчининг ўзи илгари бир неча бор Мадридда қолиш ва Жозе Моуриньо лойиҳасида ўз ўрнини мустаҳкамлаш истаги борлигини таъкидлаган эди.

Ўтган мавсумда Браим Диас «Реал» сафида барча турнирларда 42 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 9 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Киритилди: 15:18, 28.07.2026.
Ўқилди: 427 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик