Кириш Регистрация
28/07 20:00 Насаф 1-0 Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм 1-0 Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи 1-1 Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Зидан: «Мен беш йил давомида бекор ўтирганим йўқ»

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоасининг янги бош мураббийи Зинедин Зидан сўнгги беш йил давомида нима билан шуғуллангани ҳақида гапириб берди.

Зидан 2021 йилда «Реал Мадрид»ни тарк этганидан бери ҳеч қайси жамоада мураббийлик қилмаган эди.

«Мен бу беш йил давомида қўл қовуштириб ўтирганим йўқ. «Реал»да ишлаган давримдагига қараганда анча кўпроқ ўйинларни томоша қилдим. Франция терма жамоасини синчковлик билан кузатиб бордим ва айтишим мумкинки, бу жамоанинг салоҳияти ўта юқори», — деди Зидан.

Шунингдек, Зидан «Реал»дан сўнг бошқа клубларда ишлаш таклифларига рад жавобини бериб, фақатгина Франция терма жамоаси томонидан бўладиган таклифни кутганини ва бу унинг ягона орзуси бўлганини қўшимча қилди. Франция футбол федерацияси 54 ёшли мутахассис билан 2030 йилгача мўлжалланган тўрт йиллик шартнома имзолаганини расман эълон қилди.

Киритилди: 16:42, 28.07.2026.
Ўқилди: 1134 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик