Кириш Регистрация

УЕФА 2026/27 йилги мавсум учун янги қоидаларни тасдиқлади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) ва 55 та миллий ассоциациянинг ҳакамлик бўйича мутасаддилари Халқаро футбол ассоциациялари кенгаши (IFAB) томонидан 2026/27 йилги мавсум учун киритилган қоидалар ўзгаришини қўллаб-қувватлади.

Сўз аутдан тўпни ўйинга киритишдаги визуал 5 сониялик ортга ҳисоблаш ва ўйинчини алмаштириш учун ажратилган 10 сониялик лимит ҳақида бормоқда.

«Ўйин қоидаларини янада бир хил ва аниқ қўллашга қаратилган тавсияларни 55 та миллий ассоциация билан мувофиқлаштириш — бу жуда муҳим босқич. Бу футболчилар, клублар, ишқибозлар ва сиртдан манфаатдор бўлган барча тарафларга ҳакамлар қарорини яхшироқ тушунишга ёрдам беради», — дейди УЕФАнинг ҳакамлик масалалари бўйича директори Роберто Розетти.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар Мексика, АҚШ ва Канада майдонларида бўлиб ўтган эди. Турнир ғолиблигини финалда Аргентинани қўшимча бўлимларда (1:0) таслим этган Испания терма жамоаси қўлга киритди.

Киритилди: 16:49, 28.07.2026.
Ўқилди: 989 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик