Кириш Регистрация
20/08 19:00 Бунёдкор 0-1 Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм 1-3 Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

Исроиллик вингерга Англиядан харидорлар етарли

Баҳо:
+ | -

The Athletic нашри берган хабарга кўра, Бельгиянинг «Юнион Сент-Жиллуаз» клуби вингери Ананан Халайли учун «Ноттингем Форест» томонидан берилган 20 миллион евролик таклифни рад этди.

21 ёшли футболчи шу ой бошида тиббий кўрикдан ўта олмагани сабабли «Интер»га ўтиши барбод бўлганига қарамай, трансфер бозорида талаб юқори бўлган ўйинчилардан бири бўлиб қолмоқда.

Исроиллик вингер учун курашда «Форест» ёлғиз эмас — «Борнмут» ва «Ньюкасл Юнайтед» ҳам ушбу ёзда унинг атрофидаги вазиятни синчковлик билан кузатиб бормоқда. Мағлубиятга қарамай, «Ноттингем Форест» ушбу универсал қанот вакилига бўлган қизиқишини якунлаганича йўқ.

Халайли ўнг қанот ҳимоячиси ҳамда вингер позициясида бирдек ҳаракат қила олади. У «Юнион Сент-Жиллуаз»га кўчиб ўтганидан бери Бельгия чемпионатининг энг истиқболли ёш истеъдодларидан бири сифатида эътироф этилмоқда.

Футболчининг бельгияликлар билан амалдаги шартномаси мавжуд ва у Бутун Европа клубларининг эътиборт марказида бўлишда давом этмоқда.

Киритилди: 17:26, 28.07.2026.
Ўқилди: 1180 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик