Кириш Регистрация
27/07 20:00 Андижон 2-0 Бухоро
27/07 20:00 ОКМК 2-1 Машъал
27/07 20:00 Локомотив 3-1 Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф 0-0 Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм 1-0 Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Италия футбол федерацияси янги техник директор тайинлади

Баҳо:
+ | -

Паоло Мальдини Италия футбол федерациясининг техник директори лавозимини тарк этади. Унинг ўрнини Клаудио Раньери эгаллайди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо ўз ижтимоий тармоқларида хабар бермоқда.

Мальдини 11 июлдан бери Италия федерациясида техник директор бўлиб ишлаб келаётган эди. Унинг истеъфога чиқишига миллий терма жамоанинг янги бош мураббийини танлаш билан боғлиқ жанжал сабаб бўлди. Мальдини Андреа Пирло номзодини таклиф қилган, бироқ «Ювентус»нинг собиқ аъзоси Россия букмекери билан шартномаси туфайли Италия футбол федерацияси президенти Джованни Малаго томонидан рад этилган эди.

74 ёшли Раньери 2026 йилнинг апрель ойидан бери ишсиз эди. Италиялик мутахассиснинг охирги иш жойи «Рома»даги маслаҳатчилик лавозими бўлган. Бунгача у Рим клуби, шунингдек, «Кальяри», «Уотфорд», «Сампдория», «Лестер», «Фулхэм» ва бошқа жамоаларда бош мураббий сифатида фаолият юритган

Киритилди: 18:35, 28.07.2026.
Ўқилди: 408 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик