Кириш Регистрация
19/08 19:00 ОКМК 0-1 Динамо
19/08 20:00 Машъал 0-1 Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
21/08 20:00 Пахтакор - Сурхон

Барколя «ПСЖ»дан «Ливерпуль»га ўтишга рози бўлди

Баҳо:
+ | -

L’Equipe нашри хабарига кўра, «ПСЖ» вингери Англия клубига ўтишга оғзаки розилик берган. Бироқ, Италия ОАВдаги миш-мишларга қарамай, бу томонлар шахсий шартнома шартларини тўлиқ келишиб олганини англатмайди.

Қайд этилишича, футболчи мерсисайдликлар раҳбарияти, шунингдек, бош мураббий Андони Ираола билан мулоқот қилган. У клублар трансфер бўйича келишувга эриша олишига умид қилмоқда.

Шу билан бирга, «Ливерпуль» тўлашга тайёр бўлган сумма ва «ПСЖ»нинг талаблари ўртасидаги фарқ ҳали ҳам катта. Олдинроқ парижликлар футболчи учун 170 миллион евро (ёки 120+ миллион евродан ортиқ) сўраётгани хабар қилинган эди.

Лига 1’нинг ўтган мавсумида Барколя 29 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 19:07, 28.07.2026.
Ўқилди: 1184 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик