Кириш Регистрация
28/07 20:00 Насаф 1-0 Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм 1-0 Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи 1-1 Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Шахмат. Жавоҳир Синдоров ва Гукеш ўртасидаги Жаҳон тожи учун баҳснинг қаерда ўтказилиши маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) амалдаги Жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу ҳамда Даъвогарлар турнири ғолиби, ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров ўртасидаги Жаҳон тожи учун кечадиган баҳснинг жойи ва санасини расман эълон қилди. Қайд этилишича, ушбу тўқнашув жорий йилнинг 25-ноябридан 15-декабрига қадар Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтади.

Мусобақанинг мукофот жамғармаси 2,5 миллион долларни, тадбирнинг умумий бюджети эса 8,5 миллион долларни ташкил этади. Ўйин регламентига кўра, баҳслар 14 та партиядан иборат бўлади ва чемпионликни қўлга киритиш учун шахматчилардан 7,5 очко жамғариш талаб этилади. Агар иштирокчилардан бири ушбу натижага белгиланган партиялардан аввалроқ эришса, баҳс муддатидан олдин якунланади. Асосий ўйинлар якунида ҳисоб 7:7 кўринишида дуранг билан тугаса, ғолибни аниқлаш учун тай-брейк ўтказилади.

Маълумот учун, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу 2024-йилнинг декабрь ойида Сингапурда ўтказилган учрашувнинг 14-партиясида хитойлик Дин Лижен устидан ғалаба қозониб, жаҳон чемпионига айланган эди. Ўшанда у 18 ёшида FIDE тарихидаги энг ёш жаҳон чемпиони номини олиб, 1985-йилда (22 ёшида Анатолий Карповни мағлуб этган) Гарри Каспаровнинг ўрнатган рекордини янгилаган.

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров эса Кипрнинг Пафос шаҳрида ўтказилган 2026-йилги Даъвогарлар турнирида ишончли иштирок этиб, муддатидан аввал ғолибликни қўлга киритган. У мусобақадаги 14 та партияда жами 10 очко жамғариб, бирорта ҳам мағлубиятсиз (6 та ғалаба ва 8 та дуранг) натижа қайд этди ва Жаҳон тожи учун асосий даъвогарга айланди.

Эътиборли жиҳати, ушбу беллашув шахмат тарихидаги энг ёш гроссмейстерлар иштирокидаги чемпионлик баҳси ҳисобланади. Учрашув ўтказиладиган вақтда ҳар икки спортчи ҳам 20 ёшда бўлади.

Киритилди: 19:11, 28.07.2026.
Ўқилди: 826 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик