Кириш Регистрация
28/07 20:00 Насаф 1-0 Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм 1-0 Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи 1-1 Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Галлас: «Моуриньо Трентга «Реал»да ўзини кўрсатиш учун имконият беради»

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби собиқ капитани Вильям Галлас «Реал» ҳимоячиси Трент Александер-Арнольд бош мураббий Жозе Моуриньо қўл остида қандай қилиб муваффақият қозониши мумкинлиги ҳақида гапирди.

«Биз ҳаммамиз биламизки, Трент ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатганида, бу голли узатмалар ва контратакаларда фаол иштирок этишни ўз ичига олади, аммо ҳимоячи сифатида у ҳимояда ҳам ўйнаши керак.

Ўйлайманки, Жозе Моуриньо Трентга ўзини кўрсатиш учун имконият беради. Мураббий уни ўйиндан четда қолдириши даргумон. Моуриньо Трент билан гаплашиб олади ва унга ҳимоя қанчалик муҳимлигини тушунтиради. Улар ўртасида жамоага нима кераклиги ҳақида жуда ҳалол суҳбат бўлиб ўтади.

Ҳимоячилар ҳимояда сифатли ҳаракат қилишлари керак. Жамоанг ҳимояда қанчалик кучли бўлса, умумий маҳорат даражасини ҳисобга олган ҳолда, ғалаба қозониш имконияти шунчалик юқори бўлади. Мураббий унга, агар асосий таркиб ўйинчиси бўлишни истаса, биринчи навбатда ҳимояга эътибор қаратиши кераклигини тушунтиради. Моуриньо Трентга ўзини кўрсатишга имкон беради, буёғи эса фақат унинг ўзига боғлиқ бўлади: у диққатини ҳимояга қаратади ёки яқин келажакда жамоани тарк этади», — дейди Галласнинг сўзларини talkSPORT.

Киритилди: 19:59, 28.07.2026.
Ўқилди: 1028 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик