Кириш Регистрация
28/07 20:00 Насаф 1-0 Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм 1-0 Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи 1-1 Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Милош Керкез «Ливерпуль»нинг янги мураббийи Андони Ираоланинг ўйин услубини тушунтириб берди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль»нинг венгриялик ҳимоячиси Милош Керкез жамоанинг янги бош мураббийи Андони Ираола қўл остида ишлаш ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Ростини айтсам, Ираоланинг тайинлангани ҳақидаги хабарни эшитиб жуда хурсанд бўлдим. Мен илгари у билан бирга ишлаганман, у менга жуда ёрдам берган ва унинг қўл остида ўтказган икки йилим давомида ўйинимни сезиларли даражада яхшилаганман. Нафақат ўзим, балки бутун жамоа учун жуда хурсанд бўлдим. Ираола жамоалари қандай футбол ўйнашини ҳамма билади, шунинг учун у бизга идеал даражада мос келади деб ўйлайман.

Ираоланинг ўйин услуби жуда интенсив. У яккама-якка курашлардан, юқори прессинг қилишдан қўрқмайди ва ҳамиша олдинга интилади. Машғулотдан сўнг ҳаммамизнинг қандай аҳволда эканимизни, қандай йиқилиб ётганимизни кўрсатувчи видеоларни кўрсангиз, у бизни нимага тайёрлаётганини тушунасиз. У биздан талаб қилаётган нарсалар учун, шубҳасиз, кучли оёқлар ва ажойиб жисмоний ҳолат керак, аммо биз бунинг уддасидан чиқамиз.

Мураббий қанот ҳимоячиларининг қанотлар бўйлаб ўйнашини — ҳужумга қўшилиши ва олдинга югуришларини маъқул кўради. «Борнмут»да бу мен учун яхши ишлаган эди, шунинг учун бу ерда ҳам иш беради деб ўйлайман. У менга ҳамиша қанот ҳимоячиси ҳимояда қаттиқ курашиши кераклигини, дарвоза олдида қиладиган барча нарсаларинг эса шунчаки бонус эканини айтарди.

Мен ҳамиша диққатимни ҳимояга, сўнг вингерларга ёрдам бериш учун олдинга ўтишга қаратганман. Ираола менга ўз ишингни сифатли бажарганингда, хоҳлаган нарсангни қилишда эркин бўлишингни кўрсатиб қўйди. У билан ўзимни ҳақиқатан ҳам эркин ҳис қилардим. «Ливерпуль»да ўйнаш нимани англатишини биламан. Менимча, буни ўтган мавсумда озгина кўрсатдим ва яқин келажакда ҳам буни давом эттирмоқчиман», — дейди Керкезнинг сўзларини BBC.

Киритилди: 20:02, 28.07.2026.
Ўқилди: 591 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик