Кириш Регистрация
28/07 20:00 Насаф 1-0 Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм 1-0 Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи 1-1 Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Дембеле “Ал-Ҳилол” таклифини рад этди

Баҳо:
+ | -

Франция миллий терма жамоаси ва “ПСЖ” клуби ҳужумчиси Усмон Дембеле Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоаси томонидан билдирилган таклифни рад этди. Бу ҳақда журналист Саша Тавольери ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали хабар берган.

Манба маълумотларига кўра, “Олтин тўп” соҳиби саудияликларга Парижда қолиш ниятида эканлигини ва клуб билан шартномасини узайтирмоқчи эканини маълум қилган. Таъкидлаш жоизки, 29 ёшли футболчининг “ПСЖ” билан амалдаги келишуви 2028-йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Маълумот учун, 2025/2026-йилги мавсумда Дембеле барча турнирлар доирасида жами 40 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 20 та гол ҳамда 11 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Шунингдек, ҳужумчи Франция терма жамоаси сафида ЖЧ—2026 да ҳам фаол иштирок этди. Ушбу мундиалда французлар тўртинчи ўринни эгаллаган бўлса, Дембеле 8 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6 та гол ва 2 та ассист ёздириб қўйишга эришди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:04, 28.07.2026.
Ўқилди: 1198 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик