Кириш Регистрация
29/07 20:00 Динамо 3-2 Қўқон-1912

Англияда дарвозабонлар симуляциясига қарши жазо чоралари жорий қилинади — BBC

Баҳо:
+ | -

Англия футбол лигалари дарвозабонлар симуляция қилмаслиги учун янги қоида жорий қилмоқда: агар шифокорлар дарвозабонга ёрдам кўрсатиш учун майдонга тушадиган бўлса, жамоанинг бир футболчиси бир дақиқага майдондан чиқиб туради.

Мураббий 10 сония ичида майдонни тарк этадиган ўйинчини танлаши керак; акс ҳолда автоматик равишда сардор майдондан чиқарилади. BBC маълумотларига кўра, агар дарвозабон жиддий жароҳат олса (мия чайқалиши, қон оқиши ва бошқалар) бу қоида истисно тариқасида қўлланилмайди.

Халқаро футбол ассоциациялари кенгаши тажриба натижаларини кўриб чиқади; агар тасдиқланса, янги қоида 2027/2028-йилги мавсумдан бошлаб бутун дунё бўйлаб кучга кириши мумкин.

Ушбу ташаббусга 2025 йил ноябрь ойида содир бўлган воқеа сабаб бўлган: ўшанда "Лидс Юнайтед" бош мураббийи Даниэль Фарке "Манчестер Сити" дарвозабони Жанлуижи Доннаруммани атайлаб симуляция қилишда айблаганди. Ўша ўйинда "шаҳарликлар" Филипп Фоденнинг қўшимча вақтда урган голи эвазига "Лидс"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этишган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:15, 28.07.2026.
Ўқилди: 1187 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик