«Манчестер Юнайтед» Парагвай терма жамоаси ва Аргентинанинг «Сан-Лоренсо» клуби дарвозабони Орландо Хилни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда RTI Esporte хабар берди.
Манбага кўра, «қизил иблислар» футболчини харид қилиш бўйича ҳаракатларини фаоллаштирган. Англия клуби Орландо Хилнинг ЖЧ-2026даги ишончли ўйинидан катта таассурот олган.
Дарвозабоннинг «Сан-Лоренсо» билан амалдаги шартномаси 2027 йил декабрига қадар мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 7,5 миллион еврони ташкил этади.
Жорий мавсумда Орландо Хил «Сан-Лоренсо» сафида 23 та учрашувда майдонга тушди. Ушбу ўйинларда у 19 та гол ўтказиб юборди ва 12 марта ўз дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.













