Кириш Регистрация
19/08 19:00 ОКМК 0-1 Динамо
19/08 20:00 Машъал 0-1 Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
21/08 20:00 Пахтакор - Сурхон

Нойер: «Ушбу мавсумдан кейин фаолиятимни якунласам керак»

Баҳо:
+ | -

«Бавария» дарвозабони Мануэль Нойер 2026/27 йилги мавсум унинг профессионал футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсум бўлиши мумкинлигига ишора қилди. Бу ҳақда 40 ёшли посбон BILD нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

«Мен майдонга: “Бу менинг сўнгги ўйиним”, деган хаёл билан чиқмайман. Қайси стадионда ўйнашимдан қатъи назар, бу менинг ўша аренадаги сўнгги учрашувим бўлиши мумкинлигини ўйламайман. Аммо кўринишидан, ҳақиқатан ҳам ушбу мавсумдан кейин фаолиятимни якунлайман», — деди Нойер.

Мануэль Нойер 2011 йилдан буён «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У Мюнхен клуби билан икки марта Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган, 13 марта Германия чемпиони унвонини қўлга киритган.

Шунингдек, у Германия терма жамоаси сафида 2014 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 22:44, 28.07.2026.
Ўқилди: 1407 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик