Ҳужумчи Брэдли Баркола «ПСЖ»га шартномани узайтирмаслигини маълум қилди. 23 ёшли футболчи «Ливерпуль»га ўтишга оғзаки розилик берди. Аммо Баркола ҳали шартнома шартлари бўйича тўлиқ келишиб олгани йўқ.
«ПСЖ» ва «Ливерпуль» ўртасидаги Баркола бўйича музокаралар ҳозирча дастлабки босқичда. Клубларнинг Брэдлининг трансфер нархи бўйича позицияларида катта фарқ бор, шу сабабли битим тез орада амалга ошиши амримаҳол.
Брэдли Барколя «ПСЖ» сафида 152 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 39 та гол ва 37 та голли узатма ёздириб қўйган. Transfermarkt портали футболчини 90 миллион еврога баҳоламоқда.













