Англиялик ҳужумчи Дэнни Уэлбек «Челси» билан 2028 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. Лондон клуби 35 ёшли футболчининг трансфери бўйича «Брайтон энд Хоув Альбион» билан тўлиқ келишувга эришди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқда хабар берди.
Манба маълумотига кўра, Уэлбек «Челси» билан шахсий шартнома шартларини ҳам келишиб олган. Энди футболчи тиббий кўрикдан ўтади, шундан сўнг томонлар трансферни расман якунлайди. «Брайтон» эса ҳужумчининг расмий трансфер сўровидан кейин унинг кетишига розилик билдирган.
Дэнни Уэлбек «Манчестер Юнайтед» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади ва бу клубнинг асосий жамоасида ҳам тўп сурган. Шунингдек, у фаолияти давомида «Арсенал», «Уотфорд» ва бошқа клублар шарафини ҳам ҳимоя қилган. У 2020 йилдан буён «Брайтон» сафида ўйнаб келаётган эди.
Ўтган мавсумда Уэлбек барча мусобақаларда 40 та учрашувда иштирок этиб, 14 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.













