Кириш Регистрация

«Машъал» нигериялик футболчи билан шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

Муборакнинг «Машъал» футбол клуби таркибини тажрибали футболчи билан кучайтиришда давом этмоқда.

Нигериялик ярим ҳимоячи Ифеанйи Ифеанйи клуб билан 2026 йил якунига қадар мўлжалланган ярим йиллик шартнома имзолади.

30 ёшли футболчи марказий ярим ҳимоя чизиғида ҳаракат қилади. Шунингдек, у ҳужумкор ва таянч ярим ҳимоячи позицияларида ҳам ўйнай олади. Ифеанйи Нигерия миллий терма жамоаси сафида ҳам тўп сурган тажрибали футболчи ҳисобланади.

Футболчилик фаолияти давомида «MFM», «Akwa United», Жазоирнинг «ES Sétif», Ироқнинг «Newroz» ва «Al-Najaf», шунингдек, Ўзбекистоннинг «Қизилқум» клубларида фаолият олиб борган.

Ифеанйи Ифеанйи «Машъал» учун бегона эмас. У 2020–2021 йилги мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилган ва энди яна жамоага ёрдам бериш, ўзининг бой тажрибасини ишга солиш учун Муборакка қайтмоқда.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 14:26, 29.07.2026.
Ўқилди: 996 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7003]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3398]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3156]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2985]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2140]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2008]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1982]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1958]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1835]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1777]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик