Суперлигада давом этаётган ёзги трансфер ойнасида «Динамо» жамоаси селекция жараёнини давом эттирмоқда.
Россия Премьер-лигасининг «Оренбург» клуби ҳамда Арманистон миллий жамоаси таянч яримҳимоячиси Тигран Аванесян фаолиятини Самарқандда давом эттиради. «Динамо» ПФК 24 ёшли яримҳимоячи билан келишувни узайтириш ҳуқуқи билан мавсум охиригача шартнома имзолади. Тигран жамоа сафида 19-рақам остида ҳаракат қилади.
Тигран Аванесян 2002 йилнинг 13 апрел куни Тошкентда таваллуд топган. Унинг аксарият яқинлари асли самарқандлик бўлиб, ҳозиргача Самарқандда истиқомат қилишади. Тигран Калининграднинг «Балтика» клуби тарбияланувчиси саналади. У бугунги кунгача Россиянинг ЦСКА Москва, «Арсенал Тула» ва «Оренбург» клублари шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, Россия U17 ва Арманистон U19 ёшлар жамоалари шарафини ҳам ҳимоя қилган. 2024 йилдан буён Арманистон миллий жамоаси аъзоси саналади.
Ишонамизки, Тигран «Динамо» сафидаги ўйинлари билан барча мухлисларнинг ишончини оқлайди.













