«Барселона» вингери Рафинья Диас тез орада жамоа билан бирга янги мавсумга тайёргарликни бошлайди.
The Touchline хабарига кўра, 29 ёшли футболчи Жаҳон чемпионатида олган соннинг орқа мушаги жароҳатидан сўнг шу ҳафтадаёқ «кўк-анорранглилар» ихтиёрига қайтиши керак. Бразилиялик футболчи тикланиш жараёнини якунламоқда ва тез орада Англиядаги ўқув-машғулот йиғинида жамоага қўшилади.
Мураббий Ханс-Дитер Флик ҳали ҳам Рафиньяни ҳужумдаги асосий фигура деб ҳисоблайди. Немис мутахассиси футболчи умумий гуруҳда мавсумга тўлиқ тайёргарлик кўра олишига умид қилмоқда. Каталония клуби турли миш-мишларга қарамай, ўз юлдузини сотиш ниятида эмас.













