Кириш Регистрация
29/07 20:00 Динамо 3-2 Қўқон-1912

«ПСЖ» Аклиуш учун 45 млн евро таклиф қилди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» «Монако» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Магнес Аклиушни ўз сафига қўшиб олишга уринишларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда L'Équipe журналистлари хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, Париж гранди раҳбарияти 24 ёшли футболчи учун 45 миллион евро таклиф қилган, бироқ монегасклар рад жавобини беришган. Томонлар ўртасидаги музокаралар жараёни давом этмоқда.

Ўтган мавсумда Аклиуш 31 та ўйинда майдонга тушган. Вингер ўз ҳисобига олтита урилган гол ва олтита голли узатмани ёзиб қўйган.

Магнес 2022 йилнинг ёзидан бери монегасклар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома муддати 2028 йил июнь ойи охирида тугайди.

Киритилди: 15:07, 29.07.2026.
Ўқилди: 790 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик