Кириш Регистрация
29/07 20:00 Динамо 3-2 Қўқон-1912

«Боруссия» ўйинида Япониянинг «Сересо Осака» жамоасига имкониятни бой берди

Баҳо:
+ | -

Япониянинг «Сересо Осака» ҳамда Германиянинг Дортмунд шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи «Боруссия» клублари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви якунланди. Учрашув Япониянинг Осака шаҳридаги «Нагаи» стадионида бўлиб ўтди. Баҳс Осиё жамоасининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан ниҳоясига етди.

Учрашувдаги ягона гол ўйин бошида киритилди. 8-минутда «Сересо» ҳужумчиси Соломон Сакурагава немис клуби дарвозасини ишғол қилди.

25 июль куни «Боруссия» бошқа бир ўртоқлик ўйинида Дюссельдорфнинг «Фортуна» клубига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган эди. 18 июль куни эса дортмундликлар янги мавсумга тайёргарлик доирасида Оберхаузеннинг «Рот-Вайсс» жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этишганди.

Киритилди: 17:55, 29.07.2026.
Ўқилди: 576 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик