Рандаль Коло-Муани «Ювентус»га қайтиш арафасида.
Турин клуби 27 ёшли ҳужумчини кейинчалик сотиб олиш мажбурияти билан ижарага олиш бўйича «ПСЖ» билан деярли келишиб олди, деб хабар беради RMC Sport. Футболчи яқин 48 соат ичида тиббий кўрикдан ўтиш ва шартнома имзолаш учун Италияга етиб келиши кутилмоқда.
Франциялик ҳужумчи 2024/2025 йилги мавсумда ҳам «бьянконери» сафида тўп сурган эди. Ўтган мавсумни у ижара асосида «Тоттенхэм»да ўтказиб, АПЛда 30 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол муаллифи бўлди.













