«Барселона» ва Испания терма жамоаси дарвозабони Жоан Гарсия янги мавсумда Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишни хоҳлашини айтди.
— Ушбу мавсумда Чемпионлар Лигасини ютиш мақсадингиз борми?
— Ҳа, албатта. Мен «Барса»да бир йилдан бери ўйнаб келяпман, Ла Лига ва Испания Суперкубогини, энди эса терма жамоа билан Жаҳон чемпионатини ҳам қўлга киритдим. 2026/27 йилги мавсумдаги мақсадим — клублар ўртасидаги энг асосий трофей бўлган Чемпионлар Лигаси. Мен буни сабрсизлик билан кутяпман ва олдимга шундай мақсад қўйганман.
Аммо фақат шу нарсага ёпишиб олиш ҳам керак эмас, чунки муваффақиятсизликка учраган тақдирда салбий оқибатлар жуда оғир бўлиши мумкин. Шу билан бирга, мақсад ва ғалаба қозониш истаги жуда муҳим, чунки биз бунга тўлиқ қодирмиз, — деди Гарсия.













