«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета Винисиус Жуниордан кўра «Атлетик» вингери Нико Уильямс трансферини афзал кўрмоқда.
ElNacional.cat маълумотларига кўра, испаниялик мутахассис Уильямснинг ҳимоядаги самарадорлиги ва трансфер нархи арзонроқ эканини ҳисобга олиб, у тактик жиҳатдан «канонирлар»га кўпроқ мос келади деб ҳисобламоқда. Никонинг ўзи ҳам «Атлетик»ни тарк этишга қарши эмас.
Нико Уильямс «Атлетик» тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг амалдаги шартномаси 2035 йил 30 июнгача мўлжалланган. Ўтган мавсумда вингер Бильбао клуби сафида барча турнирларда 32 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.













