«Реал» ярим ҳимоячиси Браим Диас «Милан»га қайтиши мумкин.
Экрем Конурнинг маълумотларига кўра, «россонери» ушбу ёзда марокашлик футболчини сотиб олишга имконияти бор деб ҳисобламоқда. Аввалроқ футболчига «Ливерпуль» ҳам қизиқиш билдирган эди. Мадрид клубига Ян Диоманденинг тез орада кўчиб ўтиши сабабли, агар «сливочные» Диас бўйича жозибадор таклиф олса, уни кўриб чиқишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Браим Диас 2020 йилдан 2023 йилгача «Милан» шарафини ҳимоя қилган. Марокашлик хавбекнинг «Реал» билан шартномаси 2027 йил 30 июнгача мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда ярим ҳимоячи Мадрид клуби таркибида барча турнирларда 42 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 9 та голли узатмага муаллифлик қилди.













