Керим Алайбегович «Ювентус»га ўтмоқда.
Турин клуби 18 ёшли вингернинг трансфери бўйича «Байер» билан келишувга эришди, деб хабар беради Sky Sport журналисти Патрик Бергер.
Битим суммаси 33 миллион еврони ташкил этади ва бонуслар ҳисобига 40 миллион еврогача ошиши мумкин.
Босния ва Герцеговина терма жамоаси футболчисига «Челси» ҳам қизиқиш билдирган эди.













