Кириш Регистрация
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор 0-1 Бухоро
05/03 19:15 Машъал 0-2 Локомотив
05/03 19:30 Сурхон 0-3 Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм 1-3 Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК
07/03 00:45 Наполи - Торино
07/03 01:00 Сельта - Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна - Мальорка
07/03 19:00 Кальяри - Комо
07/03 20:15 Леванте - Жирона
07/03 22:00 Аталанта - Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад

Ўсмирларимизни БААда ўтажак ЖЧда қўллаб-қувватламоқчи бўлган мухлислар диққатига!

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Футбол мухлислари клуби ва дунёга машҳур "BCD-travel" сайёҳлик компанияси ҳамкорликда шу йилнинг 17 октябрдан 8 ноябргача Бирлашган Араб Амирликларида Ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига таклиф этади!

Мана, тўрт йилдирки, ўзбекистонлик футбол мухлислари клуби "BCD-travel" компанияси билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Бу ҳамкорлик натижасида ўзбек футболи мухлислари катта чегирмалар асосида авиачипталар, меҳмонҳоналар ҳамда турли мамлакатларда сифатли хизматларга эга бўлиб келмоқда!

"BCD-travel" компанияси дунёнинг 90 дан ортиқ мамлакат билан ҳамкорликда иш юритади ва 13 мингдан ортиқ ишчига эга.

Юртимиздаги тули футбол сайтларида ёритилган хабарлардан маълумки, Туркияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига Ўзбекистондан Мухлислар клуби орқали 128 нафар мухлис бориб, терма жамоамизни турли шаҳарларда қизғин қўллаб-қувватлашга мушарраф бўлишган эди. Шунингдек, бошқа турфирмалар орқали Туркияга борган мухлислар сони ҳам 30 нафарни ташкил этган. Албатта, нега бундай фарқ, деган ўринли савол туғилиши табиий.

Сабаб эса битта: Ўзбекистон Футбол мухлислари клуби ва "BCD-travel" компанияси ҳамкорлигида уюштирилган саёҳатларда мухлислардан ҳеч қандай ХИЗМАТ ҲАҚҚИ ОЛИНМАЙДИ! Фақатгина авиачипта ва меҳмонхоналар брони учун тўланадиган сумма, шунда ҳам катта чегирмалар билан қабул қилинади.

Мана, БААда ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига ҳам "BCD-travel" таклиф этаётган йўлланмалар бошқа турфирмаларникидан 490 минг сўмга арзон ҳамда сафарга борувчилар Дубайнинг қоқ марказида жойлашган 4 юлдузли Меҳмонхонада жойлашишади. Улар U17 терма жамоамиз ўйинлари ўтказиладиган Фужайра шаҳрига янги ва замонавий ва MERCEDES TOURISMO автобусида ташриф буюришади !

Эслатиб ўтамиз, сафар 16-27 октябрь кунларига режалаштирилган.

- Сафар йўлланмаси қиймати 2.025.000 сўм

- Отаси ёки яқин қариндошлари ҳамроҳлигида бормоқчи бўлган 12 ёшгача бўлган мухлислар учун сафар харажатлари БЕПУЛ! (Фақат авиачипта 950.000 сўм)

БАА сафари давомида турли кўнгилочар тадбирлар, ДУБАЙдаги "BCD-travel" компанияси ходимлари билан ўртоқлик футбол учрашуви, Пляж футболи бўйича мухлислар гуруҳи ўртасида мусобақа, Дилшод Нуралиев ҳамда унинг шогирдлари билан учрашувлар ўтказилади ва яна кўплаб сюрпризлар Ўзбек футболи мухлисларини кутиб турибди

Янада аниқроқ малумотлар учун +998(90) 175-90-01 рақамига мурожаат қилишингиз мумкин!

P.S. Қуйида мухлисларимизнинг Туркия сафаридан фотосуратлар келтирилган.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:10, 16.09.2013.
Ўқилди: 7268 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.