«Реал» ҳимоячиси Ферлан Менди яна Франция терма жамоасига чақирилиши мумкин.
L’Equipe маълумотларига кўра, «учранглилар»нинг янги бош мураббийи Зинедин Зидан агар футболчи ўзининг энг яхши спорт формасига қайта олса, уни миллий термага чақиришга тайёр. Зидан Мендининг истеъдодини жуда юқори баҳолайди ва уни Франция терма жамоасининг асосий чап ҳимоячисига айлантиришни ният қилган.
Эслатиб ўтамиз, Ферлан Менди «Реал»да Зинедин Зидан қўл остида тўп сурган. Ҳимоячи охирги марта Франция терма жамоаси либосида 2024 йилнинг июнь ойида Канадага қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушган эди. Умуман олганда, у миллий терма жамоа сафида 10 та ўйин ўтказган.













