Кириш Регистрация

Анчелотти нима учун Италия терма жамоасини бошқариш таклифини рад этганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -2

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Италия футбол федерацияси (FIGC) унга миллий жамоани бошқаришни таклиф қилганини тасдиқлади. Бироқ италиялик мутахассис Бразилия терма жамоасидаги фаолиятини давом эттиришга қарор қилгани учун ушбу таклифни рад этган.

Эслатиб ўтамиз, шу ҳафта Роберто Манчини Италия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган эди.

«Бу шартнома масаласи эмас, сабаб ҳам унда эмас. Менинг Бразилия футбол конфедерацияси ва бу мамлакат олдида мажбуриятларим бор. Чунки бу мамлакат биринчи йилданоқ мени жуда илиқ кутиб олди. Албатта, Италия футбол федерациясига миннатдорлик билдирдим, аммо шу ерда қолишни истайман. Чунки мени шундай яхши қабул қилган мамлакатда ва ишлаш имконини берган ташкилотда фаолиятимни давом эттиришни тўғри ва адолатли қарор деб ҳисоблайман», — деди Анчелотти ESPN'га берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида 67 ёшли мутахассис Бразилия терма жамоаси билан шартномасини яна тўрт йилга, яъни 2030 йилги жаҳон чемпионатига қадар узайтирган эди.

Анчелотти бошчилигида Бразилия терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида 1/8 финалгача етиб борди ва ушбу босқичда Норвегияга мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 12:44, 30.07.2026.
Ўқилди: 1082 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6723]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3257]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2879]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2872]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2063]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1845]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1826]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1599]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1599]

Мюллер "Олтин тўп" учун икки асосий фаворитни ажратиб кўрсатди [1560]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик