Англия терма жамоаси ва «Ливерпуль»нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер «ПСЖ» вингери Брэдли Барколанинг мерсисайдликлар сафига эҳтимолий ўтиши ҳақида ўз фикрини билдирди.
«Салоҳга ўринбосарми? Йўқ, у мўлжалланган қанот бошқа. Жамланмада чап томонда ўйнай оладиган учта футболчи бор: Вирц, Гакпо ва Нгумоа. Аммо ўнг қанотни ёпадиган ҳеч ким йўқ», — деб ёзди футбол эксперти ўзининг ижтимоий тармоқларида.
Аввалроқ Баркола «Ливерпуль» вакиллари билан музокара ўтказгани ҳақида хабар берилган эди.
Франция чемпионатининг ўтган мавсумида Брэдли 29 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 11 та гол ва 1 та голли узатма ёздириб қўйган.













