Кириш Регистрация
29/07 20:00 Динамо 3-2 Қўқон-1912

«Арсенал» Винисиусга муқобил вариант топди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» ҳужумчиси Кенан Йилдиз фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

Indykaila News хабарига кўра, «Арсенал» туркиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Лондон клубининг расмий вакиллари форварднинг эҳтимолий трансфери бўйича музокаралар ўтказиш учун Италияга жўнаб кетишган. Йилдиз «канонирлар» учун Мадриднинг «Реал» клубидан Винисиус Жуниор ўтмай қолган тақдирда эҳтиёткор муқобил вариант ҳисобланади. Таъкидланишича, «Ювентус» музокараларда қатъий позицияни эгаллаган, шу сабабли «Арсенал» туринликларни кўндириш учун сезиларли даражада жиддий таклиф билан чиқишига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, Кенан Йилдиз 2022 йили «Бавария»дан «Ювентус»га эркин агент мақомида ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2030 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда Йилдиз туринликлар сафида барча турнирларда 47 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 10 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 14:24, 30.07.2026.
Ўқилди: 375 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик