Ҳужумкор ярим ҳимоячи Магнес Аклиуш "Монако"дан "ПСЖ"га ўтишга яқинлашмоқда. L’Equipe нашрининг хабар беришича, монегаскликлар парижликларнинг 50 миллион евролик таклифини қабул қилишди. Клублар ўртасидаги келишув якунланиш арафасида.
Магнес Аклиуш "Монако" ёшлар тизимининг тарбияланувчиси. У "қизил-оқлар"нинг асосий жамоасида турли мусобақаларда 139 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол урган ва 28 та голли узатма берган.
Бу ёзда 24 ёшли Аклиуш Франция терма жамоаси билан Жаҳон чемпионатига йўл олди. Бироқ, у гуруҳ босқичида фақат битта ўйинда майдонга тушди.













