"Боруссия" (Мёнхенгладбах) "Славия" ҳимоячиси Дайки Хасиокини ижарага олганини эълон қилди.
Шартнома 2026/27 йилги мавсум охиригача амал қилади ва сотиб олиш имконияти мавжуд. Transfermarkt 27 ёшли япониялик футболчининг нархини 1,5 миллион еврога баҳоламоқда.
2025/26 йилги мавсумда Хасиока "Славия" сафида 14 та ва "Гент" сафида ижара асосида 17 та ўйин ўтказди.













