Кириш Регистрация

"Бешиктош" Европа Лигасининг 2-саралаш босқичидан муваффақиятли ўтди

Баҳо:
+ | -

Туркиянинг "Бешиктош" ва Даниянинг "Мидтьюлланн" жамоалари ўртасидаги 2026/2027 йилги УЕФА Европа Лигаси иккинчи саралаш босқичининг иккинчи ўйини якунланди. Жамоалар "МСХ Арена" (Хернинг, Дания) стадионида ўйнашди. Истанбул жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

53-дақиқада "Мидтьюлланн" ҳимоячиси Мартин Эрлич иккита сариқ карточка учун майдондан четлатилди. 70-дақиқада қанот ҳимоячиси Милот Рашица "Бешиктош"га устунлик берди. 76-дақиқада туркиялик ярим ҳимоячи Оркун Кўкчу пенальтидан гол уриб, ҳисобни 2:0 кўриниша келтирди.

Клублар ўртасидаги биринчи ўйин бир ҳафта олдин, 23 июль куни бўлиб ўтди. ўша беллашувда "Бешиктош" ғалабани қозонганди. Истанбул жамоаси иккинчи энг муҳим Европа кубоги турнирига саралашнинг кейинги босқичига йўл олди.

Европа Лигаси. 2-саралаш босқичи

30 июль 2026, соат 22:00

"Мидтьюлланн" - "Бешиктош" 0:2

Голлар: 0:1 Рашица – 70' 0:2 Кёкчю – 76'.    

Четлатиш: Эрлич – 53.

Киритилди: 23:57, 30.07.2026.
Ўқилди: 1232 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик