"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Франко Мастантуоно Испания Ла Лигасидан Италия А Сериясига ўтиши мумкин.
Манбага кўра, ярим ҳимоячининг Италияда бир нечта вариантлари бор. Мастантуонога "Наполи", "Милан" ва "Фиорентина" клублари қизиқиш билдирмоқда.
"Реал Мадрид" клуби аргентиналик футболчининг Европада ўйнашини давом эттиришини истайди. "Лос Бланкос" ярим ҳимоячининг ўз ватанига қайтишига қарши.
Ўтган мавсумда Франко Ла Лигада 23 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди, бешта сариқ карточка олди ва бир марта майдондан четлатилди.













