"Ньюкасл" Маттиас Яйсслени бош мураббий этиб тайинлашга тайёргарлик кўрмоқда.
Ҳозирда "Ал Аҳли"да ишлаётган 38 ёшли мураббий "қарғалар"ни тарк этишга қарор қилган Эдди Хаунинг ўрнини эгаллайди. Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "Ньюкасл" Саудия Арабистони клубига немис мураббийи учун 11 миллион евро миқдорида компенсация тўлайди.
Матттиас Яйссленинг шартномаси 2030 йилгача амал қилади. Шанба куни мураббий Англияга келади ва янги лавозимида таништирилади.
"Ньюкасл" ўтган мавсумда Англия Премьер-лигасида 12-ўринни эгаллаган эди. Эдди Хау жамоани 2021 йил ноябридан бери бошқариб келмоқда.













