Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Винисиус қачон «Реал» билан машғулотларни бошлаши маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби мавсумлараро тайёргарлик доирасида янги мавсумга ҳозирлик кўришни давом эттирмоқда.

Журналист Альваро Эстебаннинг хабарига кўра, Бразилия терма жамоаси таркибида жаҳон чемпионатида иштирок этган вингер Винисиус Жуниор кейинги ҳафтада «қаймоқранглилар» машғулотларига қўшилади. Бундан ташқари, мундиалда Португалия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган «Реал»нинг янги аъзоси Бернарду Силва ҳам кейинги ҳафтадан умумий гуруҳда машғулотларни бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, Бернарду Силва шу ёзда эркин агент сифатида «Реал»га ўтиб, 2028 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган шартнома имзолади. Илгари ярим ҳимоячи «Манчестер Сити»да тўп сурган. Винисиус Жуниорнинг «қаймоқранглилар» билан амалдаги шартномаси эса 2027 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган.

Киритилди: 16:07, 31.07.2026.
Ўқилди: 1085 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик