Кириш Регистрация

Инфантинонинг маслаҳатчиси истеъфога чиқди

Баҳо:
+3 | -

ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг катта маслаҳатчиси Карлос Кордейро «FIFA Forward Enterprise» лойиҳасига норозилик билдириб, истеъфога чиқди. Инфантино томонидан илгари сурилган лойиҳа ғояси жаҳон чемпионати ва ташкилотнинг бошқа турнирлари тижорат активларига хусусий инвесторларни жалб қилишдан иборат.

«Аниқлик киритиб ўтмоқчиман: мен ушбу таклифни ишлаб чиқишда иштирок этмаганман ва унга қатъиян қаршиман. Бу ФИФАга аъзо ассоциациялар учун ёмон келишув, футбол учун ёмон келишув ва ўйиннинг узоқ муддатли келажаги учун ёмон келишувдир», — дея Кордейронинг сўзларини келтиради Al Jazeera.

Собиқ маслаҳатчи, шунингдек, ФИФА тижорат ҳуқуқларининг бир қисмини сотиш ғоясини ҳам танқид қилди.

«ФИФА ҳеч қандай асосли сабабларсиз футбол келажагини гаровга қўймоқда. ФИФА президентининг ўзи 2022 йилдан 2026 йилгача бўлган даврда 15 миллиард доллар даромад олингани ҳақида гапирган эди. Ташкилотда мавжуд ресурслар ҳисобидан миллий ассоциацияларни қўшимча қўллаб-қувватлаш учун молиявий имкониятлар аллақачон мавжуд. Бундай шароитда 4,2 миллиард доллар жалб қилиш мақсадида футболнинг энг қимматли активидаги доимий улушни сотиш мантиққа тўғри келмайди», — таъкидлади у.

Аввалроқ Инфантинонинг таклифлари КОНКАКАФ ва УЕФАнинг барча аъзолари томонидан танқид қилинган, Европа ассоциациялари эса ФИФА шафелигидаги кейинги турнирларни бойкот қилишга ваъда беришга ҳам улгуришган эди.

Киритилди: 16:14, 31.07.2026.
Ўқилди: 472 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик