Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон 0-0 Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро 2-1 Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 - Сурхон
03/08 20:00 ОКМК - Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

Marca: «Реал» Винисиус олдига ультиматум қўйди, «Арсенал» вазиятни кузатмоқда

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчи Винисиус Жуниорга янги шартнома бўйича қатъий талаб қўйди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, клуб раҳбарияти бразилиялик футболчига ё янги шартномани имзолаши, ёки келажакда бошқа таклиф олмаслигини маълум қилган. Агар Винисиус шартномани узайтиришдан бош тортса, «қироллик клуби» уни сотиш вариантини ҳам кўриб чиқиши мумкин.

Хабарда айтилишича, ушбу вазиятни Лондоннинг «Арсенал» клуби диққат билан кузатмоқда. Аввалроқ «тўпчилар» Винисиусга қизиқиш билдираётгани ҳақида маълумотлар тарқалган эди.

Винисиус 2018 йилнинг ёзидан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Шу вақт мобайнида у барча мусобақаларда 375 та учрашувда иштирок этиб, 128 та гол урди ва 100 та голли узатмани амалга оширди.

Футболчининг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, Винисиуснинг бозор қиймати 140 миллион еврони ташкил этади.

Манба: championat.com
Киритилди: 16:17, 31.07.2026.
Ўқилди: 1503 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик