Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо келажакда Родригога умид боғламоқда.
25 ёшли вингер март ойи бошида хочсимон пайлари узилгани сабабли сафдан чиққан эди. Футболчи янги мавсум бошланишини ўтказиб юборади. Diario AS нашрининг хабарига кўра, Моуриньога Родригонинг ўйини манзур келмоқда. Португалиялик мутахассис бразилиялик футболчи жамоанинг бошқа ҳужумкор ўйинчиларидан фарқ қилади деб ҳисоблайди – у марказий ҳудудларда ижодкорроқ ва универсалроқдир.
Родриго ўтган мавсумда «қаймоқранглилар» сафида 27 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 6 та голли узатма амалга оширди.
Жозе Моуриньо ёз бошида Альваро Арбелоанинг ўрнини эгаллаб, «Реал»га қайтган эди.













