Кириш Регистрация

Стоунс «Интер»га ўтганидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби янги аъзоси Жон Стоунс келишув расман эълон қилинганидан сўнг ўз таассуротларини билдирди.

«Нерадзурри» пайшанба куни 32 ёшли марказий ҳимоячи билан шартнома имзоланганини тасдиқлади. Англиялик футболчи Италия чемпионлари сафига эркин агент сифатида келиб қўшилди.

«Мен ҳамиша ғалабаларга чанқоқ бўлган инсонлар тоифасиданман. Фикримча, энг муҳими шу. Фаолиятим давомида кўплаб совринларни қўлга киритиш бахтига муяссар бўлганман ва ушбу тажрибамни янги жамоага олиб кирмоқчиман. Клубга ёрдам беришни ҳамда мураббий Киву ва унинг ёрдамчиси, илгари «Манчестер Сити»да бирга тўп сурганим Коларов қўл остида футболчи сифатида ўсишда давом этишни истайман. Маҳоратим жамоага асқатади деб жуда умид қиламан. Мен янги лига ва янги услубда ўзимни синаб кўришга тайёрман», — дея АПЛнинг олти карра ғолиби сўзларини келтиради Inter Xtra.

Жон Стоунс ўн йил давомида «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилган.

Киритилди: 16:37, 31.07.2026.
Ўқилди: 261 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик