Нидерландия ёшлар терма жамоасини бошқариб келаётган Михаэл Рейзигер мамлакат асосий терма жамоасининг бош мураббийи лавозимига асосий номзодга айланди, деб хабар бермоқда The Touchline ижтимоий тармоқларда.
Аввалроқ миллий терма жамоани Рональд Куман тарк этган эди. Унинг қўл остида «оловранглилар» ЖЧ-2026нинг 1/16 финалига қадар етиб боришганди.
Рейзигер 53 ёшда, у 2023 йилдан бери Нидерландия ёшлар терма жамоасида ишлаб келмоқда. Бунгача мутахассис «Аякс» ва Роттердамнинг «Спарта» клубларида фаолият юритган.
2026 йилги Жаҳон чемпионатида Испания миллий терма жамоаси ғолиб чиқди. Turnirнинг ҳал қилувчи учрашувида испанлар Аргентина терма жамоасини мағлуб этишди. Учинчи ўринни эса Англия эгаллади.













