Кириш Регистрация

«Челси» Делапни 41-47 млн еврога сотишга тайёр, АПЛнинг учта клуби келишувга қизиқмоқда

Баҳо:
+2 | -

«Челси» ҳужумчиси Лиам Делап ёзги трансфер ойнасида жамоасини алмаштириши мумкин. The i Paper нашрининг хабар беришича, форвардга учта жиддий даъвогар бор: «Ноттингем Форест», «Эвертон» ва «Лидс». Инглиз футболчиси учун курашга бошқа клублар ҳам қўшилиши кутилмоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, «Ноттингем Форест» ҳужумчи Крис Вудга рақобат туғдира оладиган ўйинчи қидирмоқда. Бундан ташқари, «ўрмончилар»нинг янги бош мураббийи Оливер Гласнер 23 ёшли Делапнинг ўйини ишқибози ҳисобланади.

«Эвертон» мураббийи Дэвид Мойесга ҳам Делап манзур келмоқда, «Лидс» эса ҳужум чизиғидаги рақобатни кучайтиришдан манфаатдор. «Челси» футболчини сотишга тайёрлиги ва уни 41-47 миллион еврога баҳолаётгани айтилмоқда.

Киритилди: 17:10, 31.07.2026.
Ўқилди: 708 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик