Кириш Регистрация

Доннарумма «Интер»га қарши бўлажак ўйин ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити»нинг италиялик дарвозабони Жанлуиджи Доннарумма Миланнинг «Интер» клубига қарши кечадиган бўлажак ўртоқлик ўйини олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Баҳс эртага, 1 август куни бўлиб ўтади.

«Терма жамоадаги баъзи жамоадошларимни ва яхши дўстларимни яна кўраман. Биз тез-тез мулоқот қилиб турамиз, шу сабабли «Интер» каби буюк жамоага қарши ўйнаш икки карра ёқимли.

Бу янги мавсумдаги биринчи ўйинимиз бўлади, бу эса ҳар доим мураккаб кечади. Биз астойдил меҳнат қиляпмиз, тайёр эканимизни ва яхши ўйин кўрсатишга бўлган кучли иштиёқимизни намойиш этмоқчимиз. «Интер» футболчилари ҳам нималарга қодир эканини кўрсатишни исташади, шунинг учун бизни қўллаб-қувватлашга келадиган мухлислар учун бу ажойиб томоша бўлади», — дея Доннарумманинг сўзларини келтиради City Xtra нашри.

Киритилди: 18:33, 31.07.2026.
Ўқилди: 412 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик