Кириш Регистрация

Эспи «Реал»га ўтиши ҳақида: «Буни умуман кутмаган эдим»

Баҳо:
+ | -

Яқинда Мадриднинг «Реал» клуби «Леванте»дан 21 ёшли ҳужумчи Карлос Эспи трансфер қилинганини эълон қилган эди. «Қаймоқранглилар» сафига ўтгани ҳақида гапирар экан, испаниялик футболчи фаолиятидаги бундай кескин бурилишдан ҳайратда қолганини тан олди.

«Реал»га ўтишим жуда тез, гўёки ҳеч қайердан пайдо бўлмагандек содир бўлди. Буни умуман кутмаган эдим. Жуда ҳам бахтиёрман — бу чинакам орзу», — дея мадридликларнинг янги аъзоси сўзларини инсайдер Фабрицио Романо келтиради.

Миш-мишларга кўра, «Реал» ва «Леванте» ўртасидаги келишув суммаси 25 миллион еврони ташкил этди. Ушбу маблағ Эспининг собиқ жамоаси билан тузган шартномасида товон пули сифатида кўрсатилган эди. Футболчининг Мадрид клуби билан тузган шартномаси 2031 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 20:22, 31.07.2026.
Ўқилди: 722 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик