Кириш Регистрация

Мексика футбол федерацияси Инфантинонинг ЖЧ улушини сотиш ғоясини дарҳол рад этмади

Баҳо:
+ | -

Мексика футбол федерацияси (FMF) ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифасида ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионати тижорий ҳуқуқларидаги улушни хусусий инвесторларга сотиш таклифини ўрганиб чиқишини маълум қилди.

«2026 йил 28 июль куни ФИФА Мексика футбол федерациясини президент Жанни Инфантинонинг дунёда футболни ривожлантиришнинг асосий воситаси бўлмиш FIFA Forward дастури даромадларини янги молиявий модель асосида ошириш таклифи ҳақида хабардор қилди.

Юқорида айтиб ўтилган хабарда ФИФА федерациялар ушбу механизмда иштирок этиш бўйича асосли қарор қабул қилишлари учун янги модель билан боғлиқ маълумотлар ва ҳужжатларни тарқатиш бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этилишини билдиради.

Шу муносабат билан, Мексика футбол федерацияси (FMF) мексика футболи ривожига энг яхши тарзда хизмат қиладиган қарорни қабул қилиш учун ушбу масалани атрофлича таҳлил қилади ва ўрганади», — дейилади FMF баёнотида.

Киритилди: 20:29, 31.07.2026.
Ўқилди: 367 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик