Кириш Регистрация
03/08 19:30 Қўқон-1912 0-1 Сурхон
03/08 20:00 ОКМК 1-2 Насаф
03/08 20:30 Динамо 0-0 Нефтчи

Инфантино Жаҳон чемпионати улушини сотиш режаси ва уни бойкот қилиш чақириқлари бўйича аниқ баёнот берди

Баҳо:
+ | -3

Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантино Жаҳон чемпионатининг тижорий ҳуқуқларини бошқариш учун янги тузилма яратиш ташаббуси ҳозирча муҳокама босқичида эканини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, лойиҳа фақат ФИФАга аъзо миллий футбол ассоциациялари маъқуллаган тақдирдагина амалга оширилади.

«Фақат ва фақат бизнинг таклифимиз ФИФАга аъзо 211 миллий ассоциациянинг кўпчилиги ҳамда ФИФА Кенгаши томонидан маъқулланса, ФИФАга тегишли ва унинг назоратида бўладиган шўъба компания ташкил этилади. У тижорий фаолият ва мусобақаларни ташкил этиш билан шуғулланади.

Ҳозир биз маслаҳатлашув жараёнининг бошланғич босқичида турибмиз. Бу демократик жараённинг бир қисми бўлиб, ҳозирча мажбурий қарор эмас, балки лойиҳадир.

Бу қийматни тўлиқ рўёбга чиқариш учун спортни бошқариш ва ривожлантиришдан ташқари қўшимча билим ва тажриба талаб этилади. Бу бутун дунёда футбол тараққиётини тезлаштириш учун ажойиб имкониятдир.

ФИФА мусобақаларининг юраги ва жони бўлган мухлислар учун ҳеч нарса ўзгармайди. Улар ҳамон футболнинг асосий қисми бўлиб қолади ва томоша қилаётган спорт тури ҳам ўзгармайди.

Шу билан бирга, ФИФА ташқи аралашувсиз футболни бошқаришда давом этади», — деди Инфантино.

Аввалроқ The Times газетаси Инфантино FIFA Forward Enterprise (FFE) номли янги компания улушининг бир қисмини сотишни режалаштираётгани ҳақида хабар тарқатган эди. Нашр маълумотига кўра, ушбу тузилма ФИФАнинг тижорий фаолияти ва мусобақаларини бирлаштириши керак эди.

New York Post эса федерация раҳбарияти ичидаги келишмовчиликлар, амалдорларнинг норозилиги ва бойкот таҳдидлари сабаб мазкур ташаббус бекор қилинганини маълум қилган.

Манба: championat.com
Киритилди: 08:14, 01.08.2026.
Ўқилди: 1694 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик