Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Фабрицио Романо Михаил Мудрикнинг келажаги ҳақида маълумот берди

Баҳо:
+ | -

Таниқли инсайдер Фабрицио Романо «Челси» қанот ҳужумчиси Михаил Мудрикнинг келажаги ҳақида ўз маълумотлари билан ўртоқлашди.

«Август ойида «Челси» Мудрикнинг ҳолатини баҳолайди ва уни жамоада қолдириш ёки бошқа клубга кетишига рухсат бериш масаласида қарор қабул қилади. Эҳтимол, ижарага ҳам берилиши мумкин. Кейин нима бўлишини кўрамиз.

Ҳозир Мудрикнинг ягона истаги — жамоадошлари билан бирга майдонга қайтиш, футбол ўйнаш ва ўз маҳоратини намойиш этиш. У маълум вақт давомида мустақил равишда машғулот ўтказди. Мудрик тайёр ва кейинги воқеалар қандай ривожланишини кузатамиз», — деди Романо ўзининг YouTube каналида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Михаил Мудрикнинг допинг қоидаларини бузгани учун берилган дисквалификацияси бекор қилинган эди. 2024 йил декабрь ойида украиналик футболчининг допинг таҳлилида мельдоний моддаси аниқланганди.

Мудрик «Челси» сафидаги сўнгги расмий учрашувини 2024 йил ноябрь ойи охирида Конференциялар лигаси гуруҳ босқичида «Хайденхайм»га қарши баҳсда (2:0) ўтказган ва ўша ўйинда гол ҳам урган.

У умумий ҳисобда Лондон клуби сафида 73 та учрашувда иштирок этиб, 10 та гол ва 11 та голли узатма муаллифи бўлган.

Манба: sports.kz
Киритилди: 08:56, 01.08.2026.
Ўқилди: 316 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик