Испанияда Жозе Моуриньо қўл остида ярим ҳимоячи Жуд Беллингемнинг мадридликлар таркибидаги тахминий тактик роли ҳақида маълумот берилди.
Июнь ойида клубга қайтган португалиялик мураббий англиялик футболчини 4-2-3-1 тактик схемасида «ўнлик» ролида ишлатмоқчи. Шу билан бирга, Diario AS нашрининг қайд этишича, мураббий ярим ҳимоячига ҳужумда мутлақо эркин ҳаракат қилиш — жумладан, рақиб жарима майдончасига ёриб кириш ҳуқуқини беради.
Беллингем «Реал»даги дебют мавсумида (2023/24) айнан шундай вазифаларни бажариб, ёрқин ўйин кўрсатган эди: ўшанда у Карло Анчелотти жамоасида 42 та ўйинда 23 та гол уриб, 13 та голли узатма берган.













