Бразилиялик афсонавий ҳужумчи Ромарио Франко Барезига эҳтиром кўрсатиб, уни майдонда тўқнаш келган энг қийин ҳимоячи деб атади.
Икки футболчи 1994 йилги Жаҳон чемпионати финалида Пасаденадаги «Роуз Боул» стадионида тўқнаш келишган эди. Ўшанда Барези ҳал қилувчи ўйинга атиги уч ҳафта қолганда мениск жароҳатидан тикланиб, Ромарио томонидан келадиган хавфни тўлиқ бартараф эта олганди. Ўша финал пенальтилар сериясида якунланиб, унда Бразилиянинг қўли баланд келган.
«Дўстлар, бугун футбол дунёси катта қайғу билан уйғонди — Франко Барези ҳаётдан кўз юмди. Мен ПСВда ўйнаб юрган кезларимда «Милан»га қарши икки бор майдонга тушганман ва ўшандаёқ Барезининг ажойиб футболчи эканини англаб етгандим. Кейинчалик 1994 йилги Жаҳон чемпионати финалида — ҳаётимиздаги энг муҳим ўйинлардан бирида яна тўқнаш келдик.
Ҳеч иккиланишсиз айта оламанки: у фаолиятимдаги энг қийин рақиб эди. 1997 йилда унинг хайрлашув ўйинида иштирок этиш шарафига муяссар бўлганман. Бу йигит мутлақо бошқа даражада эди! У «Милан» ва Италия терма жамоасининг рамзи эди. Тарихдаги энг буюк ҳимоячилардан бири», — дейди Ромарионинг сўзларини Football Italia.













