«Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллетти жамоадаги таркиб муаммолари ва эҳтимолий янги футболчилар ҳақида фикр билдирди.
«Айни дамда бизга соф ҳужумчи, шунингдек, ҳужумчини узатмалар билан таъминлай оладиган плеймейкер етишмаяпти. Коло-Муани — чуқурроқ тушиб, ярим ҳимоячилар билан ўйинни боғлай оладиган, шунингдек, бўш ҳудудларга ҳужум қилиб, қанотларда ҳам ҳаракат қиладиган универсал ҳужумчи. Алайбеговичга келсак, мен уни кўпроқ ҳужумчи ортидаги плеймейкер ролида кўряпман», — дейди Спаллеттининг сўзларини Goal портали.
Олдинроқ Рандаль Коло-Муани ва Керим Алайбегович тез орада «Ювентус» таркибини тўлдириши ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.













